Get Mystery Box with random crypto!

​​​​ИБРАТЛИ ҲИКОЯ... Нуҳ алайҳиссалом замонларида инсонларнин | НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ✔️

​​​​ИБРАТЛИ ҲИКОЯ...

Нуҳ алайҳиссалом замонларида инсонларнинг умри узун бўлган экан. 800-1000 йил умр кўрар эканлар. Бир аёлнинг ўғли вафот этибди. Бу аёл қаттиқ қайғуриб, йиғлабди. Қўшни аёллардан бири айтибди:
- Нимага бунча йиғлайсан. Аллоху таолонинг тақдири шундай экан.
- Албатта шундай. Мен унга йиғламаяпман.
- Унда нимага йиғлаяпсан?
- Болам кўп яшамади деб, оналик шафқатим билан йиғлаяпман.
- Боланг неча ёшда эди?
- 275 ёшда эди.
- Агар сен бунга йиғлайдиган бўлсанг, охир замонда келадиган уммат нима қилсин, умрлари 50-60 йил бўлади.
- Жиддий айтяпсанми?
- Албатта.
- Аллоҳ, Аллоҳ, улар уй ҳам қурадими?
- Ҳа, яна битта эмас, бир нечта уй қурар эканлар.
- Мен уларнинг ўрнида бўлсам, бошимни саждадан кўтармасдим.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@NamozDarsliklari