Get Mystery Box with random crypto!

Бу кундаги суннат амаллар ушбулардан иборат: 1. Эрта тонгда т | Муаллим Соний | Намоз Дарсликлар

Бу кундаги суннат амаллар ушбулардан иборат:

1. Эрта тонгда туриб ғусл қилиш, чиройли, тоза кийимларни кийиш, хушбўйланиш сўнгра бомдод намозини жамоат билан ўқиш.

2. Ийд намозига чиқиш.
Ийд намозига чиқишдан аввал бирор нарса тановул қилинмайди, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қурбон хайити кунида намозга чиқишдан олдин бирор нарса емаганлар, намоздан қайтгач, сўйган қурбонликларидан еганлар.

3. Намозга чиқишда иложи бўлса пиёда, бўлмаса уловда чиқилади, йўл бўйи такбир айтиб борилади (такбирнинг сифати юқорида ўтди), кетишда бир йўлдан борилса қайтишда бошқа бир йўлдан қайтилади, бунинг иложи бўлмаса борган йўлдан қайтилса ҳам бўлаверади.

4. Намозгоҳга (масжидга) етганда имом чиққунига қадар такбир айтиб ўтиради, имом билан намоз ўқиганидан кейин хутбага қулоқ солади. Чиқишда оҳиста юриб бировларга озор бермасдан чиқади.

5. Намоздан кейинги қиладиган биринчи иш агар бор бўлса, қурбонликни сўйиш, қурбонлиги бўлмаса қариндош-уруғ, ёру биродарларнинг зиёратига бориш, уларни ҳайитлари билан муборакбод этиб хурсандчиликларига шерик бўлиш.
Зиёратни қабристонларга бориб ўликлардан бошланмайди. Бу кун хурсандчилик кунидир, унда қабрларга бориб ўтган мусибатларни эсланадиган кун эмас, уларнинг хаққига дуо қилиш яхши иш бўлиб, бунинг учун қабристонга бориш шарт эмас.
Қурбонликни сўйгандан кейин ундан ейиш Пайғамбар суннатидан эканини яна бир бор таъкидлаймиз. Қурбонликни учга тақсимлаш афзал; бир қисмини оила аъзоларига, иккинчи қисмини қариндош ва қўшниларга, учинчи қисмини мискин, бева- бечора ва етимларга бериш.

6. Бу кунни фақат беҳуда ўйин-кулгилар билан ўтказиш хатодир, ўйнаб-кулиш билан ҳам Аллоҳга суюкли ишларни қилса бўлади. Қариндош-уруғларни зиёрат қилиш, силайи раҳм қилиш шулар жумласидандир.


7. Бу кунда ҳам бошқа кунлардагидек исроф қилиш, мусиқа тинглаш, эркак ва аёлларнинг аралашиши каби ҳаром ишлардан сақланиш лозим.


anba @NamozDarsliklar
Улашинг

Telegram | Instagram

https://t.me/+NCv8z4U2IGoxNmIy