Get Mystery Box with random crypto!

Арафа ва ҳайит кунларини қандай ўтказамиз? Мусулмон биродарим | Муаллим Соний | Намоз Дарсликлар

Арафа ва ҳайит кунларини қандай ўтказамиз?

Мусулмон биродарим, муслима синглим; Арафа кунига қандай тайёргарлик кўрдингиз?

- Бу кун Аллоҳ таоло Арафот аҳли билан фаришталарга фахрланиб, мақтанадиган кун.

- Бу кун дўзахдан озод қилиш куни.

- Бу кунда Аллоҳнинг бандаларига берган раҳматини кўриб шайтон эзилиб, ҳасрат чекадиган кун.

- Бу кун Раҳмат ва гуноҳлар кечириладиган кун.

- Бу кун тавба, йиғи, Аллоҳга ёлбориб кўз ёш тўкадиган кун.

- Бу кун дуо қилинадиган ва дуо ижобат бўладиган кун.

- Бу кун Аллоҳ таоло динни комил қилган, бу умматга неъматини тўла қилган ва уларга Исломни дин деб рози бўлган кун, Аллоҳ таоло айтади: «Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) исломни дин қилиб танладим» (Моида: 3). Бу ояти карима Арафот кунида нозил бўлганди.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ таоло бандаларини дўзахдан Арафот кунида озод қилганидан кўра кўпроқ озод қиладиган кун йўқдир. Аллоҳ таоло яқинлашади, сўнгра фаришталарига бандаларим нимани истадилар? Яъни: улар оилаларини, ватанларини тарк қилиб, мол-дунёларини сарфлаб, жонларини қийнаб бу ерга мағфират, розилик ва қурбатдан бошқа нимани истаб келдилар? деб фахрланади» (Имом Муслим ривояти).

anba @NamozDarsliklar
Улашинг

Telegram | Instagram

https://t.me/+NCv8z4U2IGoxNmIy