Get Mystery Box with random crypto!

БОЛАГА МЕҲРИБОНЛИК ҚИЛИШ Болага меҳрибонлик кўрсатиш ота-онан | NAMOZ VAQTLARI

БОЛАГА МЕҲРИБОНЛИК ҚИЛИШ

Болага меҳрибонлик кўрсатиш ота-онанинг вазифаси ва боланинг ҳаққидир.
Инсон зоти доимо меҳр-муҳаббатга эҳтиёжли бўлади. Айниқса, болалар бу нарсага жуда ҳам муҳтожлар. Аслида, меҳр-муҳаббат дини бўлмиш Ислом, шунинг учун ҳам болаларга меҳр-муҳаббат кўрсатишни ота-оналарга вазифа этиб юклаган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳузурларида Ақраъ ибн Ҳобис Таймий ўтирганда Ҳасан ибн Алини ўпдилар. Шунда Ақраъ: "Менинг ўнта болам бор. Улардан бирортасини ўпганим йўқ", деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга назар солдилар-да, сўнг: "Раҳм қилмаганга раҳм қилинмас". дедилар".
Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўта болажон зот эдилар. Ул зот болалар ичида набиралари Ҳасан ва Ҳусайнни жуда ҳам яхши кўрар ва уларга меҳрибонлик кўрсатар эдилар.

"Бахтиёр оила" китобидан.

═════════════════
Биз билан Намоз ва Қуръонни (0%)дан тез ва осон ўрганинг Ва ИншаАллоҳ сизга керакли барча дуоларни ҳам шу каналдан топасиз
═════════════════