Get Mystery Box with random crypto!

Бугун, 05-Апрел, Жума куни Шом вақтидан Қадр кечаси изланилади | Namoz vaqti

Бугун, 05-Апрел, Жума куни Шом вақтидан Қадр кечаси изланиладиган Рамазоннинг 27-Тоқ кечаси бошланади.

У ЙИГИРМА ЕТТИНЧИДА ЭКАНИ МАШҲУР
Зирр ибн Ҳубайш розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Убай ибн Каъбдан: «Биродаринг Ибн Масъуд, ким йилни бедор ўтказса, Лайлатул Қадрни топади», дейдими?»
деб сўрадим.

«Унга Аллоҳ раҳм қилсин. Одамлар суяниб қолмасин демоқчи бўлгандир. Аслида у батаҳқиқ у(кеча)нинг Рамазонда эканини, охирги ўн кунликда эканини ва йигирма еттинчи кечада эканини билган»,
деди.

Сўнгра, иншааллоҳ, демасдан қасам ичиб, у йигирма еттинчи кеча эканини айтди.

«Буни нимага асосланиб айтмоқдасан, эй Абу Мунзир?» дедим.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хабар берган аломат асосида, ўша куни қуёш ёғду сочмай чиқадир», деди».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.