Get Mystery Box with random crypto!

Бизларга маҳбуб ва суюклик бўлган барча неъматлар қатори ушбу | Namoz vaqti

Бизларга маҳбуб ва суюклик бўлган барча неъматлар қатори ушбу йилги муборак Рамазон ойимиз ҳам биз билан видолашиш тараддудини кўрмоқда.
Аллоҳнинг чексиз раҳматидан қанчалик фойдалана олдик. Нималарга улгурдик, нималарга бепарво бўлдик.
Бугун "Иътқум минан нийрон" яни Дўзохдан озод бўлинадиган охирги ўн кунликнинг Лайлатул Қадр кечасилиги умиди бўлган 25-тоқ кечасидамиз.
Бугунги кеча ушбу муборак ой барокатидан нихоятда сокин. Хаво жуда майин ва илиқ. Дарахтлар гўёки тинмай истиғфор айтиш билан машғулдек, балки шундайдурхам. Хашоротларнинг овозлари хам шамол хам деярли йўқ.
Қадр кечаси аломатлари талайгина. Бундай кечалардан бор йўғи 2 дона қолди.Одатда 27-тоқ кеча Қадр кечаси бўлади. Лекин бугунги кеча хам Қадр кечасига нихоятда яқин, фойдаланиб қолайлик. Кўнглимиздагиларни сўраб қоладиган вақт.

“Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний”

“Аллоҳим, албатта, Сен кечиргувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин”