Get Mystery Box with random crypto!

Саҳарлик. Оғизни Саҳарлик тугаш вақтига тақамасдан, аввалроқ ё | Namoz vaqti

Саҳарлик. Оғизни Саҳарлик тугаш вақтига тақамасдан, аввалроқ ёпишлик афзал.
Тонг отишидан 5-10-15 дақиқа аввал таомланишни якунлаб, тишларни ювиб, иложи бўлса тахоратни хам олиб, азонни қарши олишлик жуда гўзал холатдир.

Базилар азонгачан таомланиб, азон овозини эшитгач, сув ичиб оғизни ёпадилар. Бу холат жуда шубхалидир, агар масжид азони 1 дақиқага кечроқ айтилган бўлса ва шу азонни эшитиб сув ичиб, оғиз ёпилса, ўша куннинг рўзаси куяди, унинг устига тишлар хам ювилмаган ва хоказо. Баъзилар тонг отгандан кейин тишларни ювадилар, рўзадор холатда тиш пастаси билан тиш ювишлик хам энг катта хатолардан биридир.

Тахорат вақтида ғарғара қилишлик одат бўлиб қолади. Рўзадор холатда ғарғара қилишлик макрухдир. Ғарғара қилинганда ярим томчи сув томоқдан ўтиб кетса хам рўза очилади.