Get Mystery Box with random crypto!

ТАҲОРАТДА ТОЗАЛИК ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ CАВОЛ: Таҳорат ва | NAMOZ VAQTLARI ✔️

ТАҲОРАТДА ТОЗАЛИК ВОСИТАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

CАВОЛ: Таҳорат вақтида оёғини совун билан ювган банда сирот кўпригидан ўтаётганда оёғи сирпаниши ҳақида эшитиб қолдим. Бу ҳақида диний манбаларимизда нима дейилган?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қиёмат кунидаги ҳолатларни динимизда “самъиёт”, деб аталади. Улар фақат эшитиш орқали билинадиган маълумотлар бўлиб, “сиротда оёғи сирпанади” дейиш учун камида сиз айтган маънода саҳиҳ ҳадис бўлиши керак. Яъни, қиёматдаги ҳолатларни фақат Қуръон оятлари ва саҳиҳ ҳадислардан билиб олиш мумкин. Бошқа ҳеч ким ўзича бу мавзуда гапира олмайди. Гапирса ҳам, эътиборга олинмайди.

Таҳоратдан мақсад поклик бўлгани учун, унда тозалик воситаларидан фойдаланиш жоиз. Бу воситалардан фойдаланишни Пайғамбаримиз алайҳиссалом ман қилмаганлар. Аксинча фиқҳий китобларимизда ҳатто, маййитни юваётганда совун, шампун каби тозалик воситаларга эҳтиёж тушса, ишлатиш жоизлиги айтилади. Валлоҳу аълам. Фатво ҳайъати.
@mehrob_uz‌‌