Истисҳо - ёмғир тинишини сўраш дуоси
اللَّهمَّ حوالَينا ولا علَينا ، اللَّهمَّ على الآكامِ والظِّرابِ وبُطونِ الأوديةِ ، ومَنابتِ الشَّجرِ.
Ўқилиши: “Аллоҳумма ҳаваалайна ва лаа ъалайнаа. Аллоҳумма ъала-л-аакаами ваз-зироби ва бутуни-л-авдияти ва манаабити-ш-шажар”.
Маъноси: “Аллоҳим, устимизга эмас, атрофимизга ёғдир. Аллоҳим, тепаликларга, қир-адирларга, водийлар бағрига ва дарахтзорларга ёғдир”.
Қачонки, ёмғир кўпайиб кетиб, унинг зараридан хавф пайдо бўлса, мазкур дуони ўқиш мустаҳабдир.
Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!