Get Mystery Box with random crypto!

кўрдим хотини эскича китоб ўқийди, мениям намоз ўқигин деб даъ | Namoz

кўрдим хотини эскича китоб ўқийди, мениям намоз ўқигин деб даъват қилди.

– Ёмон йўлга юр демабди-ю...
– Ҳо-о-о, эртадан кейин рўмол ўра дейди, кейин бирорта оқимга рўпара қилиб қўйса, бошимни қайси тошга ураман.

Кўзлари чақчайиб-чақчайиб гапираётган аёлнинг сўзларини жимгина эшитган раис, бошини эгиб, оғир хўрсинганича аризани папкасига солди.
Уни кузатган аёл сергўшт, серёғ палов, гўштли сомса пиширди-да катта чинни косага ошдан босиб ҳамсоясининг эшигини тақиллатди.

– Бизниям рўзғоримиз бутун, қўшни, мана ёғлиққина палов қилдим, сизгаям илиндим, қўшни ҳақи! – деди бироз иддао аралаш оҳангда.
– Барака топинг, Аллоҳ рози бўлсин сиздан. Рўзғорингизга барака берсин.

Қўшни аёл ўзгача бир мамнунлик билан унинг қўлидан косани олди. Алқай-алқай идишини бўшатди, мева-чевалар билан ўрнини тўлдирди.
– Болаларга олиб чиқинг, қўшни, бирам суюнтирдингиз мени...

“Тавба, уйида ҳамма нарсаси етарли бўлсаям, кўзи оч эканми бунинг, бир коса ошга шунча суюнадими одам”, деб ўйлади аёл...
– Аризам нима бўлди раисбува, бу қўшнимнинг уйини ҳеч ким текширмаяпти-ку. Маҳалла бедарвозами энди? Ёки сизниям оғзингизни мойлаб қўйишдими булар?

– Барака топгур, бундан яхши қўшнини тополмайсиз, – деди оқсоқол. – Керакли жойдан келишди, суриштиришди. Бир яхши одамлар экан. Бекорга туҳмат қиляпсиз қўшнингизга. Устига-устак улар сизга... – раис яна жим бўлиб қолди.

Аёлнинг оқсоқолдан ҳафсаласи пир бўлди. Аризасини кўтариб туман марказига борди. Вилоятга чиқди... Бу орада қўшнисининг уйига беш-олти марта пўрим кийинган, папка кўтарган кишилар келишди. Қўшни аёлни аллақайси идорага суҳбатга чақиришгани ҳақида маҳаллада шивир-шивирлар кучайди. Икки марта “Тез ёрдам” машинасида уни касалхонага олиб кетишди. Буни кўриб: “Мана шунақа бўлади қўшнини менсимаслик, ҳали бойлигинг ҳам сенларга ёрдам беролмайди”, деган ўйда аёлнинг кўнгли кўтарилаверди...

– Эшитдингизми, тиш дўхтиримиз кўчиб кетаётган экан, қўшни аёл касалхонадан тўғри янги уйига кетганмиш, – деган гапни қўшниларидан эшитганида кўнгли яна бир газ ўсди.

– Ажаб бўпти, олифтагарчилигини бошқа жойга бориб қилсин, ўзи бизни маҳалламизга боп одамлар эмасди улар, алламбало эскичами...– деди тиржайиб.

Бу гапдан кўнгли кўтарилиб, ўз-ўзича хиргойи қилиб, ёғлиққина ош қилай деган ўйда ошхонасига кирди-ю, бир ярим йил ичида биринчи марта гўшти қолмаганини, рўзғорининг баракаси учганини кўрди.

Бир кун пойлади, икки кун пойлади, ҳар ойда икки марта хабар оладиган оқсоқолнинг қораси кўринмади. Охири “Раисбува ҳомийнинг менга ажратган нарсаларини ўзи уйига олиб кетган бўлмасин тағин, чиқиб бир пўстагини қоқиб келай”, деган ўйда важоҳат билан маҳалла идорасига отланди.

– Сизларга ҳомийлик қилаётган одам ён қўшнингиз эди, – деди оқсоқол. – Барака топишсин имонли-инсофли кишилар эди улар. Эр-хотин: “Биз яхши еб-ичиб, қўшнимиз ёвғон шўрва билан кун кўрмасин, ўзимга рўзғор қилганимда уларга ҳам қўшиб оламан, фақат биз бераётганимизни айтманг, тағин кўнгли ўксимасин”, деб қаттиқ тайинлашган эди. Сиз эса уларга сира тинчлик бермадингиз. Қўшнилар ҳамма ёмонлигингизни кўриб-билиб туриб ҳам сизга яхшилик илинаверишди. Ғийбат қилганингиз етмагандек, туҳмат ҳам қилдингиз. Ундай қилманг, деган гапимизга сира қулоқ солмадингиз. Охир-оқибат бечора қўшниларингиз маҳалладан кўчиб қутилишди... Ҳаёт шунақа, Аллоҳ бизга кимни восита қилиб ризқу насиба бераётганини унутиб, баъзида шундай ношукрлик қиламиз...

Аёл раис яна нималар деганини эслолмайди, у нима деярини билмай қолганди. У карахт бир аҳволда эди.

Ҳамрохон МУСУРМОНОВА