Get Mystery Box with random crypto!

Масжидда жамоат билан намоз ўқидим. Намоз тугаши билан ёнимдаг | Namoz

Масжидда жамоат билан намоз ўқидим. Намоз тугаши билан ёнимдаги кекса ёшли отахон қулоғимга пичирлади:
— Биринчи сафдаги одамларга яхшилаб қара.
Мен диққат билан уларга қарадим ва отахондан сўрадим:
— Узр, бу билан нима демоқчисиз?
— Ораларида бирор бой ёки амалдорни кўряпсанми?
— Ҳа, лекин озчилик.
— Йўқ, уларнинг ҳаммаси оддий ишчилар. Бири фаррош, бири сувчи, яна бири оддий хизматчи.
— Ҳа...
— Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилларимиз ҳам худди шундай, менинг ҳозирги ўрнимга ва ўзингникига қара, тўртинчи ё бешинчи сафдамиз. Қиёмат кунида ҳам шундай бўлади! Масжидлар бор бўлсин, бизларни фош қилди, Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилларимизни кўрсатиб қўйди!

Бу гапдан мен даҳшат ва ҳайрат ичида қолдим. Худди биров чакагимга қаттиқ ургандек бўлди.
Аллоҳ таолонинг оятини эсладим:
«Ва пешқадамлар, пешқадамлар. Ана ўшалар, (Аллоҳга) яқин бўлганлар». (Воқеа 10, 11)

Яна Ҳабибимизнинг ҳадислари ҳам ёдимга келди:
«(Одамлар) Азон айтишда ва биринчи сафда намоз ўқишда нималар (қандай фазилатлар) борлигини билсалар эди, уларга эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар».

Эҳ отахон, — дедим хаёлан — намозга кечикиб келганлар ҳақида шундай десангиз, умуман намоз ўқимайдиган ёки фақат жума намозини ўқийдиганлар ҳақида нима дер экансиз?!

Икром Шариф таржимаси