Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровийнинг машҳур сўзларидан: - Агар ҳақни айтишга қодир бўлмасанг, ботилга қарсак чалмай тургин. - Агар сени ёмон кўрувчи инсон бўлмаса, билгилки сен муваффақиятсиз инсонсан. - Аллоҳнинг мулкида биров фақат Аллоҳ ирода этган нарсанигина қила олади. - Аллоҳ таолога бериши учун эмас, балки рози бўлиши учун ибодат қилинг. Агар рози бўлса, берганлари билан сизни ҳайратга солади. - Мусулмонлар юртида камбағални кўрсангиз билингки, демак у ерда унинг молини ўғирлаётган бой бор. - Отаси йўқ ташвишга тушмасин. Парвардигори бор одам нимадан ташвиш чекади? - Башарнинг чора кўришидан безовталанманг. Уларнинг энг қодир бўлгани Аллоҳнинг амрини ижро қилиш бўлади. NAMOZ VAQTLARI KANALI https://t.me/+RTXeCLAxz2CqNsbt 17.0K views09:14