Get Mystery Box with random crypto!

#Дуо Қалб собитлигини сўраш дуоси يا مقلب القلوب ثبت قلبي على | Namoz Vaqti | Taqvim 🌙

#Дуо
Қалб собитлигини сўраш дуоси

يا مقلب القلوب ثبت قلبي على دينك
Ўқилиши: Я муқоллибал қулуби, саббит қолбий ъала дийник.

Маъноси: “Эй қалбларни буриб қўювчи Аллоҳ! Қалбимни дининг узра собит (мустаҳкам) қил”.

Шаҳр ибн Ҳавшаб раҳматуллоҳи алайҳ айтади:
«Мен Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сизнинг уйингизда бўлганларида қайси дуони кўп ўқир эдилар?” деб сўрадим. Онамиз розияллоҳу анҳо У зот алайҳиссаломнинг энг кўп айтадиганлари бу эди: “Эй қалбларни бурувчи Зот, қалбимни динингда собит қилгин” дуоси эди. Мен: «Ё Расулуллоҳ алайҳиссалом нима учун “Эй қалбларни бурувчи Зот, қалбимни динингда собит қилгин” дуосини кўп айтасиз?» деб сўрадим. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Эй Умму Салама, қалби Аллоҳ таолонинг измида бўлмаган ҳеч бир одам йўқ. Хоҳлаганини тўғри йўлда собит қилади. Хоҳлаганини ундан оғдиради”, дедилар» (Имом Термизий ривояти).

NAMOZ VAQTLARI KANALI
https://t.me/+RTXeCLAxz2CqNsbt