Get Mystery Box with random crypto!

Фақат бир нарса сизга ёрдам беради Фараз қилинг, қиёмат қойим | Namoz Vaqti | Taqvim 🌙

Фақат бир нарса сизга ёрдам беради

Фараз қилинг, қиёмат қойим бўлиб сиз Аллоҳнинг ҳузуридасиз, одамлар ҳисоб-китоб қилинмоқда. Сизнинг эса гуноҳларингиз бирма-бир кўз олдингизга келяпти. Шу пайт кимдан ёрдам сўрасам деб ҳар тарафга бошингизни урасиз-у қабул қилгувчи йўқ бўлади. Шу кун сизнинг энг муҳтож кунингиз бўлади, лекин ҳеч ким ва ҳеч нарса сизга ёрдам беролмайди.
Фақат битта нарса сизга ёрдам беради, биласизми у нима?
У Саломат қалбдир.
Куфр, ширк, нифоқ, ҳасад, ужб, ғийбат ва бошқа қалб касалликларидан пок бўлган қалбгина сизга ёрдам беради.

«У кунда на молу- давлат ва на бола-чақа фойда бермас. Магар Аллоҳ ҳузурига тоза дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)». ”Шуъаро” сураси, 88–89- оятлар.

Қани айтин-чи, сиз бир кунда неча марта Аллоҳдан қалбингизни куфр, ширк, ҳасаддан тозалашини ва сизга саломат қалб беришини сўраяпсиз?!..

Айман Ёғий

#CАВОЛ: Товуқнинг тухуми нажасдан тушган ҳисобланади, тухумни нима қилиб покласа (ҳалол қилса) бўлади

ЖАВОБ:
https://t.me/Namoz_Nomoz_vaqtlari/8157