Get Mystery Box with random crypto!

Хурмо ва сув билан оғиз очиш Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳу | Namoz Vaqti | Taqvim 🌙

Хурмо ва сув билан оғиз очиш

Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Сизлардан кимки ифторлик қилса, хурмо билан оғиз очсин, чунки у баракадир. Агар хурмо топа олмаса, сув билан (очсин), зеро сув ўта пок ва тозадир” (Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривояти).

Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз умматларига хурмонинг фазилатлари ҳақида хабар бермоқдалар, яъни хурмо, аввало хуштаъм бўлиб, ҳар қандай одам учун севимли озуқадир. У мия фаолиятини яхшилаб, кишига кўп миқдорда қувват бағишлайди. Сув эса, меъда сустлигининг олдини олади, иштаҳани очади ва кишининг соғлигини тиклаб, ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди...


NAMOZ VAQTLARI KANALI