Get Mystery Box with random crypto!

Мен турмушга чиқишни истамайман, аммо ота-онам мени мажбурлашм | Namoz Vaqtlari [Toshkent]

Мен турмушга чиқишни истамайман, аммо ота-онам мени мажбурлашмоқда. Шариат бунга нима дейди?

Савол: 19 ёшдаман, ота-онам баъзи сабабларга кўра турмушга беришмоқчи. Аммо мен турмушга чиқишга қизиқмайман, уларни тинглашга мажбурманми?

Жавоб: Барча ҳамдлар Аллоҳга бўлсин!

Шуни таъкидлаш керакки, никоҳ Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг таълимотлари ва амалларининг бир қисмидир. У киши уйланмай юришни истаганларга танбеҳ бериб, айтдиларки: «...менга келсак, мен аёлларга уйланаман. Ким менинг суннатимдан (менинг йўлимдан) юз ўгирса, мендан эмасдир».

Бухорий (4776), Муслим (1401) ривоят қилган.

«Менинг суннатим» деганда унинг ҳидоят ва йўлидир. Ҳечким баъзи бир дунёвий нарсалар учун Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг йўлини, ҳидоятини ва суннатини тарк этишга ҳақли эмас, гарчи у ўқиш ёки кўпроқ пул ишлаш ёки бирор бир ижтимоий мавқиф бўлса ҳам. Шундай қилиб, мусулмон ўзининг ёмонга мойиллигини бошқаришга ва шайтонга ҳар қандай йўл билан қарши туришга ёрдам сўрашга буюрилган. Мўмин иффатни сақлаш ва унга эришишга буюрилган. Агар у фитнага тушиб қолишидан қўрқса, унга турмуш қуриш шартдир.

Сиз шуни тушунингиз керакки, баъзи бир ёш аёллар маълум ёшда, уларга турмуш қуришни таклиф қилишса рад этишади. Сабаби, ўқишни тамомлашни хоҳлашлари ёки бундан бойроқ инсонни кутиб, ва умрларини кутиш билан ўтказадилар. Бу билан улар Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг амрига зид иш қилишади.

«Агар дини ва ҳулқидан рози бўлган бола совчи бўлиб келса, у холда унга қизингизни беринг, йўқса ер юзида фитна ва фасод тарқалади».

Имом Термизий ривоят қилган.

Шу сабабли, ўқиш ёки моддий манфаатжорликни кўзлаб, никоҳни умуман эътиборсиз қолдиришингизга рози эмасмиз. Агар турмушга чиқмаслик аниқ сабаб бўлса, ота-онангизга буни тушунтириб беринг. Аммо сиз ўзингизга мос эркакдан таклиф олсангиз буни қабул қилинг. Ота-онангиз сизни маълум бир кишига мажбурлаш ҳуқуқига эга эмас.

Аллоҳ билгувчироқдир!

@namoz_namozvaqtlari_taqvim_islom