Get Mystery Box with random crypto!

ТАЪМИРЛАШ ЖАРАЁНЛАРИДА ВАҚТИНЧА УЗИЛИШЛАР КУЗАТИЛАДИ. Тўрақў | “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” AJ NAMANGAN HUDUDIY FILIALI | RASMIY KANAL

ТАЪМИРЛАШ ЖАРАЁНЛАРИДА ВАҚТИНЧА УЗИЛИШЛАР КУЗАТИЛАДИ.

Тўрақўрғон туманидаги ҳудудларда электр энергияси таъминотини яхшилаш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Тўрақўрғон туман электр таъминоти "Тўрақўрғон" устачилик бўлаги ходимлари томонидан "Еттикон" маҳалласи ҳудудидаги 35/10 кВли "Тўрақўрғон" нимстанциясидан чиқувчи 10 кВли "Гўзал" электр узатиш тармоғига уланган, қуввати 250 бўлган 375-сонли трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилмоқда.

Бундан ташқари диспечерлик атамалари янгиланмоқда. Бу каби ишлар бошқа ҳудудларда ҳам амалга оширилмоқда. Таъмирлаш жараёнлари вақтида ҳудудларда электр таъминоти вақтинча узилишини маълум қиламиз.