Get Mystery Box with random crypto!

АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА. Янгиқўрғон ту | “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” AJ NAMANGAN HUDUDIY FILIALI | RASMIY KANAL

АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА.

Янгиқўрғон туман электр таъминоти ишчи ходимлари томонидан аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш, ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, "Оқтом" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган "Оқтом"-1 ҳамда
"Оқтом"-2 кўчаларида янги ҳаво тармоғи қуриш учун 51 дона темир бетон таянчлари олиб келиб ўрнатилди.

Ушбу ҳудудга ўрнатилган темир бетон таянчлари орқали 1,1 км узунликдаги паст кучланишли СИП кабель ҳаво тармоғи тортиш ишлари бажарилиб, ҳозирда янги қурилган тармоққа хонадонларни улаш ишлари амалга оширилмоқда.


"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Наманган филиали матбуот хизмати.