Get Mystery Box with random crypto!

#Муносабат_ўрнида НАВРЎЗ МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДАН ЙЎЛЛАНГА | “HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI” AJ NAMANGAN HUDUDIY FILIALI | RASMIY KANAL

#Муносабат_ўрнида

НАВРЎЗ МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДАН ЙЎЛЛАНГАН МУРОЖААТ ЮЗАСИДАН...


Чортоқ тумани Наврўз маҳалла фуқаролар йиғини Равон кўчасидаги истеъмолчилар 110/10 кВли "Навоий" нимстанциясидан чиқувчи 10 кВли "Даихан" электр узатиш тармоғига уланган қуввати 250 кВА бўлган 51-сонли трансформатор пунктидан электр энергияси билан таъминланган.

2011 йилдаги давлат дастури асосида замонавий усулда намунали хонадонларнинг ташқи девори орқали кабель тармоғи тортилган. Ҳозирга келиб 0,4 кВли тармоқдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ва аҳоли истеъмолчиларни талабини қондириш мақсадида, махсус бригада ташкиллаштирилиб, девор орқали монтаж қилинган кабель тармоқларини хавфсизлик техникаси қоидаларига асосан жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.


"Ҳудудий электр тармоқлари" Наманган ҳудудий филиали матбуот хизмати