Get Mystery Box with random crypto!

NamDU akademik litseyi qabul 2022-2023

Telegram kanalining logotibi namdual_qabul_2021 — NamDU akademik litseyi qabul 2022-2023 N
Telegram kanalining logotibi namdual_qabul_2021 — NamDU akademik litseyi qabul 2022-2023
Kanal manzili: @namdual_qabul_2021
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.23K
Kanalning ta’rifi

©NamDU akademik litseyi 2022-2023 o'quv yili uchun qabul rasmiy kanali
мурожаат учун👇
@Isordinov
👆👆👆👆👆 biz bilan bog'lanish

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-08-31 19:46:52 Ичимлик суви

Навбатдаги муҳим масала нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунё учун глобал муаммо. Ҳаттоки айрим экспертлар келажакда давлатлар ўртасидаги жанглар айнан ичимлик суви сабабли бўлишини тахмин қилмоқда.

Ўзбекистонда ҳам бу борада жиддий муаммолар борлиги барчамизга маълум. Шу сабабли Шавкат Мирзиёев бирламчи навбатда ҳал қилинадиган асосий вазифалардан бири тоза ичимлик суви эканлигини маълум қилди.

“Бешинчидан, аҳолини ТОЗА ИЧИМЛИК СУВИ билан таъминлаш масаласи доимо диққатимиз марказида бўлади.

Соҳага жалб қилинаётган инвестициялар ҳажми кескин кўпайтирилади.

Шу билан бирга, муаммоли ҳудудларга тоза ичимлик сувини етказиш ва сифатини яхшилаш бўйича алоҳида дастурларни амалга оширамиз”, - деди Президент.


@xushnudbek
424 viewsМамадалиев , 16:46
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:46:52 Тиббиёт

Аҳоли ва айниқса келажак авлод соғлом бўлмаса, ривожланган давлат қуриш қийин. Ахир соғлик бўлмаса, бошқа нарса татирмиди?

Шу сабабли Шавкат Мирзиёев 5 та асосий вазифанинг муҳим қисмларидан бири сифатли тиббиёт тизимини яратиш эканлигини айтди.

“Тўртинчидан, СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирамиз.

Барча ҳудудларда шошилинч тиббий ёрдам қамровини ошириб, уни одамларга янада яқинлаштирамиз.

Мақсадимиз – халқимиз соғлом ҳаёт кечириши ва ўртача умр кўриш даражасини узайтиришга эришиш”, - деди Президент.


@xushnudbek
351 viewsМамадалиев , 16:46
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:46:51 Бизнес

5 та асосий вазифаларнинг навбатдагиси бизнес. Албатта, бизнесни ривожлантирмасдан бирор натижага эришишни орзу қилиш ҳам имконсиз.

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида ТАДБИРКОРЛИК ривожланган давлатда – сифатли таълим, малакали тиббиёт, фаровон ҳаёт ҳамда эртанги кунга ишонч бўлиши дунё тажрибасида аллақачон ўз исботини топганини таъкидлади.

“Умуман айтганда, биз қураётган Янги Ўзбекистонда бизнесни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринлари яратилади, камбағаллик қисқаради, аҳоли даромадлари кўпаяди.

Бунинг учун хусусий мулк ва тадбиркорликка халақит бераётган барча тўсиқлар бартараф этилади.

Давлат бошқаруви ислоҳ қилиниб, иқтисодиётда давлат иштироки кескин камайтирилади.

Биз аҳоли ва тадбиркорларга солиқ юкини енгиллаштириш, солиқ тизимини соддалаштириш бўйича ислоҳотларни изчил давом эттирамиз.

Бунда, ҳеч кимга алоҳида имтиёзлар берилмайди, соғлом рақобат муҳити учун барча зарур шароитлар яратилади”, - деди давлатимиз раҳбари.


@xushnudbek
328 viewsМамадалиев , 16:46
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:46:51 Суд тизими

Шавкат Мирзиёев олдимизда турган 5 та асосий вазифадан яна бири суд тизимини ислоҳ қилиш эканлигини маълум қилди.

“Иккинчидан, СУД ТИЗИМИ мустақил бўлмас экан, жамиятимизда ривожланиш бўлмайди.

Суд идорасига иши тушган ҳар бир шахс ушбу даргоҳда қонун ва адолат устувор эканига ишонч ҳосил қилиши лозим.

Янги Ўзбекистонда ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак!

Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилади.

Қанчалик қийин бўлмасин, суд тизимидаги ислоҳотларимизни албатта давом эттирамиз”, - деди давлатимиз раҳбари.


@xushnudbek
315 viewsМамадалиев , 16:46
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:46:50 Янги Ўзбекистоннинг ривожланган таълим тизими битирувчиси қандай бўлиши керак?

Агар биз таълимга бор эътиборимизни қаратсак ва юқоридаги вазифаларни амалга оширсак, унда ёшларимизда қандай ўзгариш бўлади? Биз орзу қилган келажак авлод қандай бўлиши керак?

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ўз нутқида тўхталиб ўтди.

“Натижада, Янги Ўзбекистон мактаб битирувчиси замонавий кўникмаларни эгаллаган, ахборот технологияларини пухта ўзлаштирган, креатив фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила оладиган, дунёқараши кенг шахс бўлиб етишади”, - деди Президент.


@xushnudbek
318 viewsМамадалиев , 16:46
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:46:50 Таълим ҳақида

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида давлатимизни ривожлантиришдаги 5 та асосий вазифалардан энг муҳими таълим эканлигини таъкидлади.

Мен доим айтганман ва яна қайтараман, биз учун биринчи ўринда ТАЪЛИМ, ТАЪЛИМ ва яна ТАЪЛИМ туради.

Фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратишни изчил давом эттирамиз.

Бунинг учун, мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади.

Ушбу тизим аввал илғор хорижий мутахассислар томонидан экспертизадан ўтказилиб, кейингина ҳаётга тадбиқ этилади.

Барча ҳудудларимизда, айниқса қишлоқ жойларда мактаблар қуриш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор берамиз.

Устоз ва мураббийлар меҳнатини рағбатлантириш борасидаги ишларимизни янги босқичга кўтарамиз.

Имконияти чекланган болалар учун инклюзив таълимни ҳар томонлама ривожлантирамиз”, - деди давлатимиз раҳбари.


@xushnudbek
341 viewsМамадалиев , 16:46
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:46:50 Шавкат Мирзиёев 2026 йилгача энг аввало эътибор қаратиладиган 5 та асосий соҳани санаб ўтди

Биринчидан, ТАЪЛИМ, ТАЪЛИМ ва яна ТАЪЛИМ!

Иккинчиси — суд.

Учинчиси — тадбиркорлик.

Тўртинчиси — соғлиқни сақлаш.

Бешинчиси — аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш.

Давлатимиз раҳбари ҳар бир соҳага алоҳида тўхталиб, барчаси бўйича олдимизда турган марраларни баён қилди.


@xushnudbek
360 viewsМамадалиев , 16:46
Ochish/sharhlash
2022-08-31 19:46:49 Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди

“Бизнинг мақсадимиз аниқ ва равшан.

Янги Ўзбекистон:

– ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар берадиган;

– одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароитлар мавжуд бўлган;

– ҳамма учун адолатни сўзсиз таъминлаш имкониятини берадиган ҳамда фуқаролари ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлган;

– тадбиркорликнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратилган Давлат, десак, муболаға бўлмайди.

Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади”, - деди давлат раҳбари.


@xushnudbek
390 viewsМамадалиев , 16:46
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:36:53 Õzga Vatan yõq

Iqbol Mirzo
Munisa Qurbonova


Aziz yurtdoshlar barchangizni bayram bilan tabriklaymiz !
212-guruh rahbari:
G. Xatamova
657 viewsIsordinov Nuriddin, 14:36
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:36:53
#surat_07_08_2021

Assalomualeykum hurmatli litseyimiz ahli. Barchangizni Mustaqilligimizning 31 yilligi bilan chin qalbimdan muborakbod etaman. Hamisha oilangizga baxt-quvonch tilab qolaman.
Yurtimiz tinch bõlsin. Biz yoshlar hamisha Vatan xizmatida tolmaylik!

O'zbekiston

...Ilhomim kelibdi tunning pallasi,
Munisa, yoz deding, dilingdan doston.
Ilhom ila tabrik aytding, chamasi,
Qizim deb, suyguvchi jon Õzbekiston!

Ustozlarimizga ishlarida rivoj, tengdoshlarga esa õqishlarda ulkan zafarlar tilab qolamiz

Butun 212-guruh jamoasi nomidan barcha yurtdoshlarimizni muborakbod etaman.


@MunisaHilol
632 viewsIsordinov Nuriddin, 14:36
Ochish/sharhlash