Get Mystery Box with random crypto!

Ассалому алайкум, ҳурматли дўстлар! Сизларга мамнуният билан ш | Matematika fakulteti axborot xizmati

Ассалому алайкум, ҳурматли дўстлар!
Сизларга мамнуният билан шуни маълум қиламизки, 2022-2023 – ўқув йилидан бошлаб Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Туркия Республикасининг Анқара шаҳрида жойлашган Ҳожи Байрам Вали университети билан ҳамкорликда “Компьютер графикаси ва дизайн” мутахассислиги бўйича қўшма дастурда ўқиш учун қабул эълон қилади (квота - 10 нафар, барчаси шартнома асосида).
Дастур давомийлиги 2 йилдан иборат бўлиб, дарс жараёнлари 1-йил Анқарада , 2-йил Тошкентда ўтказилади. Дастур битирувчилари икки ҳамкор университетларнинг мустақил дипломларига эга бўладилар.

Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалар олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан жорий йилнинг 31 августгача (шу куни ҳам) офлайн қабул қилинади.
1) Ариза; 2) паспорт нусхаси (доимий турар жойи кўрсатилган бети билан); 3) бакалавр дипломи/диплом кўчирмаси (иловаси билан); 4) иккинчи чет тили сертификати (агар бўлса).
ЧЕТ ТИЛИ СЕРТИФИКАТИ ТАЛАБ ҚИЛИНМАЙДИ.
Ўқиш тили – турк тили, инглиз тили.
Ҳужжатлар Тошкент давлат университети 3-бино 3-қават 305-бинода қабул қилинади.