Get Mystery Box with random crypto!

Иқтисодиёт факультетида Туризм ва Иқтисодиёт йўналиши иқтидор | Namangan davlat universiteti 🇺🇿

Иқтисодиёт факультетида
Туризм ва Иқтисодиёт йўналиши иқтидорли талабалари ўртасида “Заковат” интеллектуал танлов тадбири бўлиб ўтди

Факультетнинг Туризм ва Иқтисодиёт йўналиши талабалари икки гуруҳга бўлиниб, иштирок этдилар. Тадбирни факультет декани Р.Имомов ва ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари З.Абдуллаев очиб берди ва уларга ўқишларида муваффақият тилади. Интеллектуал танловни Ф.Муродҳўжаева олиб борди. Танлов жуда қизиқарли, бахс-мунозараларга бой тарзда ўтди.

Танловда берилган саволлар маънавият, таълим ва иқтисодиётга оид бўлди. Танлов давомида талабалар ёд олган шеърлари билан иштирок этдилар. Танловда 6-5 ҳисобида “Иқтисодчи” жамоаси ғолиб бўлди. Тадбирда Менежмент кафедраси мудири Қ.Умарқулов сўзга чиқиб иштирокчиларга миннатдорчилик билдириб, ўқишларига омад тилади. Танлов ғолибларига эсдалик совғалари топширилди.

Ўтказилган тадбирда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирларни мунтазам ўтказишга келишиб олинди.

Каналга уланиш @NAMDU309