Get Mystery Box with random crypto!

НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ВАКИЛЛАРИ «ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН» УНИВЕ | Namangan davlat universiteti 🇺🇿

НАМАНГАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ВАКИЛЛАРИ «ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН» УНИВЕРСИТЕТИДА

Пойтахтимиздаги «Янги Ўзбекистон» университетида Наманган давлат университети вакиллари билан учрашув ташкил этилди.  Унда Наманган давлат университети ректори  Собитхон Турғунов ҳамда ўқув-услубий бошқарма бошлиғи Ҳамиджон Мирзоаҳмедовлар қатнашди.
Учрашувда "Янги Ўзбекистон" университети ҳақида батафсил маълумот берилди.
Хусусан, профессор Ислам Эл Ҳадарй таълим жараёнидаги янгиликлар,  Европа кредит-модул тизими, ўқитишнинг замонавий методикалари ҳамда «Янги Ўзбекистон» университетининг ривожланиш босқичлари ҳақида маълумот бериб ўтди.
Бу борада меҳмонлар билан ўзаро фикр алмашилди, ҳамкорликдаги фаолият истиқболлари ҳақида сўз юритилди.
Ташриф давомида университет бўйлаб саёҳат ҳам ташкил этилди. Олий таълим муассасасида яратилган шароитлар, ўқув-лаборатория хоналари барчада катта таассурот қолдирди.

Наманган давлат университети
«Пресс клуб»

Каналга обуна бўлинг
https://t.me/namdupressklub