Get Mystery Box with random crypto!

Ёшлар билан юзма-юз мулоқот қилинди Наманган туманининг 1-сек | Namangan tumani hokimligi | rasmiy kanali

Ёшлар билан юзма-юз мулоқот қилинди

Наманган туманининг 1-сектор ҳудудидаги “Бозорбоши” маҳалласида жойлашган 17-сонли умумтаълим мактаби биносида  “Ҳоким ва ёшлар учрашуви”ўтказилди.

Унда туман ҳокими Садритдин Мўминов маҳалла ёшлари билан самимий мулоқоти ўтказди.

Мулоқот давомида ёшлар ер ажратиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, кредит, таълим, бандлик каби масалаларда ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.

Мурожаатларнинг баъзилари ўрнида ҳал этилган бўлса, айрим мурожаатларга тушунтириш берилди. Қолган мурожаатлар тез фурсатларда ижобий ҳал этилиши учун мутасаддиларга йўналтирилди.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Kanalga ulanish
@namangantumanhokimligi