Get Mystery Box with random crypto!

“ТИББИЙ ТАЪЛИМДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ҚЎЛЛА | NAMANGAN ABU ALI IBN SINO NOMIDAGI JAMOAT SALOMATLIGI TEXNIKUMI

“ТИББИЙ ТАЪЛИМДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ”

Таълим сиёсатининг ҳозирги асосий мақсади таълим олувчи шахс, жамият ва давлат эҳтиёжларини қондирувчи муҳим ва келажакдаги ривожи учун зарур юқори самарадорликка эга бўлган замонавий таълим беришга қаратилган.

Шу маънода вилоятимиз профессионал таълим муассасалари раҳбарлари ва уларнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари учун ташкил этилган навбатдаги ўқув семинари ана шу мавзуга қаратилди.

Наманган Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида ташкил этилган ушбу ўқув семинари “Тиббий таълимда ахборот-коммуникацион технологияларнинг қўлланилиши” мавзуси доирасида бўлиб ўтди.

Тадбир иштирокчилари аввалига таълим муассасасида бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан янгитдан ташкил этилган ахборот-кутубхона маркази билан танишдилар. Ушбу марказ тўла таъмирланиб, замонавий ахборот-коммуникацион тизимлар ва ўқув адабиётлари, шунингдек, мебеллар билан қайта жиҳозланди.

Бундан ташқари, техникум моддий техника базасини бойитиш учун ўқув машғулотларининг сифатли ўтилишига эришиш мақсадида ўқув амалиёти хоналари тиббий муляж, ўқув тренажёрлари, кўргазмали қурол, видеопроектор, телевизор ҳамда компьютерлар билан ҳам жиҳозланди.

Ана шу аудиторияларда ташкил этилган очиқ дарслар билан танишган тадбир меҳмонлари тиббий таълим тизимида таълим олаётган ўқувчилар учун тиббиёт масалаларини ечишда, даволаш, тиббий профилактика ишлари ва илмий-амалий фаолиятни олиб боришда ахборот технологияларидан тўғри ва кенг кўламда фойдалана оладиган кадрларни тайёрлаш алоҳида ўрин тутишига яна бир карра ишонч ҳосил қилдилар.

Тадбирда Андижон Давлат тиббиёт институти ҳамда Наманган Давлат университети қошидаги Урал тиббиёт институти филиали профессор-ўқитувчилари ҳам иштирок этишди.

Вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube