2022-03-25 04:17:46
1) Рамазонда 5 маҳал намозни уйда эмас, Масжидда жамоат билан ӯқинг. Уйда ӯқилган намоздан Масжидда ӯқилган намоз 27 баробар кӯп бӯлади. Масалан 30 кунда 150 маҳал намоз бор. Уйда 150 та ҳасанот оласиз. Масжидда эса 4050 та ҳасанот оласиз. Фарқ 3900 та ҳасанот.
2) Масжидга эринмай пиёда боринг. Ҳар бир қадамга битта ҳасанот, иккинчи эргашган қадамга битта саййиот (ҳато) ӯчирилади. Дейлик масжид 500 қадам. Бунда сиз учун 250 та ҳасанот бор, ва 250 та ҳато ӯчирилади. Энди бориб қайтишда 500 та ҳасанот ва 500 та ҳатолар ӯчирилади.
3) Масжиднинг 1-сафидан ва ӯнг томонидан жой олинг. 1-сафнинг ажрини билганингизда эди қура ташаб бӯлса ҳам жой талашар эдингиз деганлар Набий алайҳиссалом.
4) Масжидга эртароқ бориб Қуръондан бир оят бӯлса ҳам ҳатм қилинг! Ҳадисда ким Масжидга келиб бир оят қироат қилса у туя қурбонлик қилган савобини олади. Икки оят қироат қилса икта туянинг савобини олади.
5) Масжидда биродарларингизни ҳаққига дуо қилинг. 150 маҳал намоздан аввал ва кейин дуо қилсангиз ин ша Аллаҳ шубҳасиз натижага эришасиз.
6) Масжидга азондан аввал боринг. Сӯнг иқоматгача дуо қилинг. Ҳадис бор. Икки азон ӯртасида дуо қабул деганлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
7) Саҳарликни оилангиз билан қилинг. Ҳар кун Саҳарликда битта ҳадис айтиб беринг оилангизга. Саҳарликни вақтига тақаб ёпинг.
8) Ифторликка уйга ӯзингиз билган фақирларни таклиф қилинг ёки фақирларни уйига ҳар куни 4/5 кишига етадиган таом жӯнатиб беринг. Шунда бир кунда 4/5 кишини рӯзасининг савобини оласиз. 30 кунда 120/150 кишини савоби билан ажрланасиз.
9) Бамдод намозини фарзини Масжидда ӯқиган кунинниз то қуеш чиққунча Масжидда Аллоҳни зикр қилиб ӯтиринг. Қуёш чиққач 15/20 дақиқа ӯтгач 2 ёки 4 ракат Ишроқ (Зуҳо) намозини ӯқинг. Шунда ҳадисга кӯра Умранинг тӯлиқ тӯлиқ тӯлиқ ажрини оласиз ин ша Аллаҳ. 30 кунда 29 та Умра савоби.
10) Бамдоддан сӯнг Пешингача қайлула (ухлаш) қилинг. Бу суннат. Бу уйқу озуқа уйқу. Тунги таҳажжудга қувват бӯладиган уйқу.
11) Пешиндан сӯнг ярим пора (10 бет) ҳатм қилинг. Сӯнг яна қайлула қилинг.
12) Таровеҳнинг 20 ракатида қойим бӯлинг. Таровеҳ намози туннинг аввалги қисмида келади. Малоикалар туннинг биринчи қисмида нафл ибодатлар билан ӯтказди деб муҳрлашади.
13) Туннинг иккинчи қисми ётиб дам олинг (12:00/2:00-3:00гача).
Сӯнг кечанинг учдан бирида уйғонинг ва аҳлларингизни ҳам уйғотинг. Аҳлларингизни 8 ракат таҳажжудга буюринг. Унда ӯзингиз ҳам сабрли бӯлинг! 30 кун шу мақомда тунни ӯтказсангиз, шубҳасиз ин ша Аллаҳ қадр кечасини топасиз.
14) Тунда Яна 10 бет яъни ярим пора ҳатм қилинг. Шунда 1 ой Рамазонда Ҳатм қиласиз.
15) Туннинг оҳирги қисмида Аллоҳни зикр қилиш, ҳатм қилиш, таҳажжуд ӯқиш, истиғфор айтиш ва тавба қилиб Аллоҳга дуо қилинг!
Яъни тун 3 га бӯлинади.
1 қисм Шомдан бошланади.
19:00 дан 23:00 гача
2 қисм 23:00 дан 2:30 гача
3 қисм 2:30 дан саҳарлик бамдодгача...
16) ҲАДИС БОР.
Аллоҳ Азза ва Жалла кечанинг оҳирги вақтида 7 осмондан 1 осмонга тушади.
Дуоларни ва истиғфорларни қабул қилади.
Тавба қилганларнинг гуноҳларини кечиради.
17) Ҳар куни мискинга 10.000 сум бӯлса ҳам садақа беринг. Ҳар куни ҳар ҳил оила бӯлсин. Ушалар қанча кӯп бӯлса шунча ҳаққингизга кӯп дуо қилишади.
30 кун садақа қилди дейилади.
18) Рамазон ойида Жанозаларга ҳарис бӯлинг. Бир жанозага Уҳуд тоғининг ажричали ажр оласиз.
19) Қариндош уруғлардан ҳабар олинг! Сийлаи Раҳм жаннатга ҳужжат.
20) МУҲИМ ЭСЛАТМА
" Одам боласининг ҳамма амали (савоби) кӯпайтириб берилур.
Бир яхшиликка унинг ӯн мислидан то етти юз баробаригача".
САЙИДЪУЛ АЙЁМ ЖУМА МУБОРАК !!!
1.8K views01:17