Get Mystery Box with random crypto!

Спортни сев спорт билан яша! Поп туманида 'Хоким кубоги' бўлиб | N

Спортни сев спорт билан яша! Поп туманида "Хоким кубоги" бўлиб ўтди

Поп тумани 4-сектор ҳудудида "ХОКИМ КУБОГИ" бўлиб ўтди. 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сонли Фармонни Поп туманида ижросини таъминлаш мақсадида, туман миқёсидаги мусобақа спортнинг мини футбол турниридан ўтказилган мусобақада, 4-сектор кесимида МФЙ ёшлари иштирок этиб, ғолиблар аниқланди.

Мусобақада туман хокимлиги, туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи, 1-2-болалар-ўсмирлар спорт мактаби директорлари, Ёшлар ишлари агентлиги, маҳалла ва оилани қўллаб қуватлаш бўлими хамкорлигида бўлиб ўтмоқда.

Қатнашчилар дастлабки босқичда МФЙларга бўлинган ҳолда баҳсларга киришдилар. Гуруҳларда ғолибликни қўлга киритган жамоалар эса финал босқичида бош соврин учун беллашади. Ҳал қилувчи босқичда МФЙ кесимидаги ғолиб жамоалар бир-бирлари билан баҳс олиб бориб, кучлилар сараланиб ғолиб жамоаларга:

1-ўрин Гулистон МФЙ жамоаси
2-ўрин Чодак МФЙ жамоаси
3-ўрин Ғолиб МФЙ жамоаларига
хоким соврини пул мукофотлари топширилди.