Get Mystery Box with random crypto!

Наманганда 63-ҳалқаро 'Гуллар фестивали' доирасида байрамона д | Namangan yangiliklari

Наманганда 63-ҳалқаро "Гуллар фестивали" доирасида байрамона дрон-шоу бўлиб ўтди

Вилоят ҳокимлиги ва Кадастр агентлигининг “Геоинновация маркази” ҳамкорлигида "Гуллар фестивали" доирасида ташкил этилган томошада 500 та дрон иштирокида навбатдаги шоу бўлиб ўтди.

Улар ёрдамида 6 та шакл ҳосил қилинди. Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи, Янги Ўзбекистон монументи, "Сўнги қўнғироқ қўнғироқчаси" ҳамда "Оқ йўл битирувчи", "Талабалик олтин даврим" ва "We love Uzbekistan" шакллари Наманган осмонида яратилди.

Соат 20:20 атрофида бошланган шоу 10 дақиқа давом этди. Бундан олдин вилоят санъаткорлари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Дрон-шоуни Давлатобод туманидаги “Афсоналар водийси” тематик паркига тўпланган минглаб томошабинлар бевосита кузатиб бордилар.

Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@namanganlive24