Get Mystery Box with random crypto!

#OMMAVIY_SPORT Ҳар бир шаҳар ва туманда биттадан спорт майд | Namangan yangiliklari

#OMMAVIY_SPORT

Ҳар бир шаҳар ва туманда биттадан спорт майдончаси бепул қуриб берилади!

Ўзбекистон Спорт вазирлиги ташаббуси билан 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида юртимизнинг барча туман, шаҳарларининг ҳар бирига биттадан спорт майдончаси бепул қуриб бериш бўйича танлов ўтказилмоқда.

Шунинг учун ўз ҳудудига бефарқ бўлмаган холда шу ҳавола (ссылка) https://tashabbus.sport.uz/vote орқали ўзингиз яшаб турган туманингиз ва МФЙга овоз беришингиз сўралади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур танловда овоз бериш учун телефон балансида 100 сўмдан ошиқ пул бўлиши керак, чунки кирувчи СМС нархи 100 сўмни ташкил этади. Яна бир яхши томони, бир кишини номида нечта сим карта бўлса ҳам барчасидан овоз бериш имкониятига эга!

Фарзандларимиз соғлигига бефарқ бўлмай спорт билан шуғулланиши учун имконият яратиб беришга ўз ҳиссангизни қўшинг, азизлар!