Get Mystery Box with random crypto!

#Тайинлов Наманган вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўзгарди. | Namangan yangiliklari

#Тайинлов

Наманган вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўзгарди.

Бугун вилоят ҳокимлигида ташкилий масалага доир йиғилиш бўлиб ўтди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошқарган йиғилишда секторлар раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, гуруҳ ва котбият мудирлар, иқтисодий идоралар мутасаддилари иштирок этдилар.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармойиши билан Наманган вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган Имомов Шуҳратали Тайирович жамоатчиликка таништирилди.

Шавкатжон Абдураззоқов вилоят солиқ идоралари олдида турган устувор вазифалар ҳақида атрофлича тўхталди.

Йиғилишда сўзга чиққан сектор раҳбарлари вилоят 4-секторига тайинланган янги раҳбар билан ҳамкорликда ташкил этилишини таъкидладилар.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@namanganlive24