Get Mystery Box with random crypto!

Ижтимоий тармоқларда «ОЁҒИ ЕРДАН УЗИЛГАН ГАИ» сарлавҳаси остид | Namanganliklar.Uz | Расмий

Ижтимоий тармоқларда «ОЁҒИ ЕРДАН УЗИЛГАН ГАИ» сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан вилоят ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги тўғрисида хабар берилди.

Хизмат текшируви якунига кўра:

Фуқаролар билан мулоқот жараёнида хушмуомала, камтар ва босиқ бўлмасдан, носамимийлик билдириб, Ички ишлар вазирининг "Муомала маданияти" ва "Одоб-ахлоқ қоидалари" тўғрисидаги буйруғи ҳамда Интизом устави талабларини бузганлиги учун Пахтачи тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори, катта лейтенант М.Тоғаевга “Ҳайфсан”, йўл-патруль хизмати инспектори сафдор Ф.Ҳаитовга “Танбеҳ” интизомий жазоси берилиши, Пахтачи тумани ИИБ бошлиғи, майор С.Ортиқовнинг хатти-ҳаракатларини вилоят Ички ишлар бошқармасида ташкил этилган катта офицерлар таркибидаги “Интизомий кенгаш”да кўриб чиқилиши белгиланди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

@Namanganliklar_Uz