Get Mystery Box with random crypto!

Намангандаги 12 яшар бола вафот этган аттракцион фаолияти тўхт | Namangan uylar

Намангандаги 12 яшар бола вафот этган аттракцион фаолияти тўхтатиб қўйилди 

Наманган шаҳрининг Бобур номли боғидаги 12 яшар бола вафот этган аттракцион фаолияти тўхтатиб қўйилди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар берди.

Бахтсиз ҳодиса 14 май куни Наманган шаҳри Бобур номли маданият ва истироҳат боғидаги вагончалардан иборат ва туннеллардан ўтиладиган “Яшил чироқчалар” аттракционида рўй берган.

Ҳозирда мазкур аттракцион муҳрланиб, фаолияти тўхтатиб қўйилган. Аттракционнинг техник ҳолати бўйича тегишли экспертизалар тайинланади.

Ҳолат юзасидан Наманган шаҳар прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

( @NamanganlikIar )
Расмий канали

https://t.me/joinchat/AAAAAEuKSyqhdZCXJTpZ4w