2021-02-16 06:53:19
Кўпчилигимиз Водий - Тошкент - Водий йўналиши бўйича кўп юрганмиз. Ва
айримларимиз ҳалол ошхона бўлса, тўхтаб овқат тановул қилиш ниятида ҳам бўлганмиз.
Хозирда барча ошхоналарга назар солсангиз - ошхонаси тоза, покиза, хизмат кўрсатиши чиройли, кўринишидан хамма талабга жавоб берадиган каби.
Афсуски, деярли хаммасида спиртли ичимликлар сотади. Ва албатта кўнгил хира бўлади.
Нима қилибди спиртли ичимлик сотса дейишингиз мумкин. Тўғри. Хаммани талаби ҳар ҳилда.
Айрим инсонлар тақво даражасидан спиртли ичимлик сотиладиган жойда овқатланмайди. Шу аснода мен ҳам спиртли ичимликлар сотмайдиган ошхона қидира бошладим. Ва биринчи ўринда менга учраган
ҳалол ошхона бу "Ором" ошхонаси бўлди.
Бу ошхонада нафақат спиртли ичимликлар сотилмайди, балки тамаки махсулотлари ҳам.
Ошхонада ичиш ва чекиш ҳам мумкин эмас. Покиза, чиройли хизмат кўрсатиш ва мазали таомлар.
Шу сабаб сизларга ҳам тавсия қилгим келди бу ҳалол жой ҳақида.
Хуллас, ўзингиз кириб, бахо беринг.
YouTubeда кўриш
@Ravshanbek
16.3K views03:53