2024-04-03 16:37:03
Диққат эълон. Табиий газ таъминотида вақтинчалик узилиш бўлади“Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали, “Наманган шаҳаргаз” газ таъминоти бўлими шуни маълум қиладики, Наманган шаҳар, Давлатобод тумани, Нуробод МФЙ ҳудудидаги “Наманган-1” газ тақсимлаш шохобчасининг газ тармоқлари ва ундаги қурилмаларида фавқулодда мавжуд носозликларни бартараф этиш ва таъмирлаш ишларини олиб борилади.
Шу боис ушбу газ тақсимлаш шохобчасидан табиий газ етказиб бериладиган Наманган шаҳрининг 34 та маҳаллаларида, жумладан Мингтерак, Ахсикент, Машраб, Маънавият, Мингчинор, Тинчлик, Ёшлик, Мустақиллик 5 йиллиги, Оромгоҳ, Янги замин, Меҳнатобод, Ишонч, Атанган гузар, Истиқбол, Гўзал, Фурқат, Абу Райҳон Беруний, Чаманзор, Оби ҳаёт, Байналминал, Диёр, Шодлик, Сардоба, Заркент, Зарафшон, Алпомиш, Марғилон, Даштбоғ, Ю Ғирвон, Меҳрибонлик маҳаллалари ҳудудидаги аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларига 2024 йил 04 апрель куни кундузи соат 08-00 дан 17-00 гача табиий газ бериш 100 фоизга тўхтатилади.
“Ҳудудгаз Наманган” газ таъминоти филиали, “Наманган шаҳаргаз” газ таъминоти бўлими табиий газ таъминоти тўхтатилиши ва табиий газ таъминотидаги узилишларда юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди.
ТЎЛИҚ
https://telegram.me/+7dFmfHBPkes2OTQy
12.7K views13:37