Get Mystery Box with random crypto!

Namangan24.uz | Rasmiy

Telegram kanalining logotibi namanganim24 — Namangan24.uz | Rasmiy N
Telegram kanalining logotibi namanganim24 — Namangan24.uz | Rasmiy
Kanal manzili: @namanganim24
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.05K
Kanalning ta’rifi

🇺🇿 Namangan24.uz сайтининг расмий канали
АОКА - ОАВ гувоҳнома №1357
t.me/namanganim24
namangan24.uz
Фейсбук👇
https://www.facebook.com/groups/38986525
Ютуб👇
https://youtube.com/@namangan24rasmiy
Реклама ва мурожаатлар учун:
📲 @OqilxonDadaboyev

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2023-05-12 10:15:15
#BILGANINGIZ_FOYDA
ЖУМА КУНИ КЎП САЛОВОТ АЙТИНГ! (видео)

Муборак Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади".

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

Эслатиш мўъминларга манфаат берур. Савоб умиди ила дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

namangan24.uz
Facebook You tube
@namanganim24
820 views07:15
Ochish/sharhlash
2023-05-12 07:47:55
#JAHON_AYVONIDA
ПАНДЕМИЯ ТУГАДИ, БИРОҚ...

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус пандемияси тугагани эълон қилинди. Афсуски, бу хавф тўлиқ чекинганини англатмайди.

Сўнгги тадқиқотлардан бири давомида экспертлар 139 мамлакатдаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилди. Мутахассислар хулосасига кўра, тиббиёт муассасалари фаолиятидаги узилиш пандемия бошлангандан 3 йил ўтиб, аста-секин тикланмоқда. Бу борада муаммога дуч келаётган давлатлар сони 25 фоиздан ҳам кам. Ваҳоланки, 2020 йил июль-сентябрь ойларида мазкур кўрсаткич 59 фоиз эди.

Ҳисоботда қайд этилишича, коронавирус бундан кейин ҳам сақланиб қолади. Худди бошқа юқумли касалликлар сингари ушбу хасталик билан ҳам мунтазам ва тизимли курашишга мослашиш керак.

Маълумот ўрнида, бундан УЧ йил аввал эълон қилган пандемия даврида 20 миллион одам вирусдан вафот этган.

namangan24.uz
Facebook You tube
@namanganim24
886 viewsedited  04:47
Ochish/sharhlash
2023-05-12 05:25:41
#IQLIM

Кучли ёмғир ва жала оқибатида сел келиши мумкин бўлган ҳудудлар рўйхати эълон қилинди

2023 йил 12-13 ва 16-17 май кунлари республикамизнинг 9 та вилояти тоғ ва тоғ олди туманларида кутилаётган ёғинлардан ҳудудларда сел келиш хавфи бор.

"Ўзгидромет" хабар беришича, Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида ҳамда

Камчиқ довонига яқин бўлган Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ва Ангрен шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Наманган ва дунё ҳақида энг ишончли хабарлар
namangan24.uz
@namanganim24
1.1K views02:25
Ochish/sharhlash
2023-05-12 02:51:00
#SHUKRONA
САЙИДУЛ АЙЁМ, ҲАЖ-УЛ МАСОКИН - ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! (видео)

Ассалому алайкум, азизлар!

Пайғамбаримиз Муҳаммад Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) муборак ҳадисларида:

“Жума кунида шундай бир соат борки, унда дуо шак-шубҳасиз ижобат бўлади”, деб марҳамат қилганлар.

Аллоҳ тонгимизни ўз нури ва гўзаллиги ила мунаввар қилсин! Табаррук ой ва бу кунда ўзингиз ва яқинларингиз учун қилган дуоларингиз ижобат бўлсин! Ҳақ таоло юртимизни тинчликда ва барчамизни барокатда барқарор айласин, яхшиликлари ила қувонтирсин!

Сайидул айём, Ҳаж-ул масокин - Жума муборак бўлсин!

Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

Бизни кузатиб боринг!
namangan24.uz
Facebook You tube
@namanganim24
1.4K views23:51
Ochish/sharhlash
2023-05-11 20:11:58
#TURIZM

Наманганда икки тоғни бир-бири билан боғловчи “шиша кўприк” қурилди!

Мазкур кўприк "Умумий Чодак" дам олиш масканининг энг юқори нуқтаси — "Гулистон"да бунёд этилди.

Ҳозирда “шиша кўприк”нинг узунлиги 25 метрни ташкил этади. У ердан 700 метр баландда жойлашган. Кўприкни янада узайтириш мақсадида қурилиш давом этмоқда. Бу дам олиш зонасига бир йилда 3 миллионга яқин маҳаллий сайёҳ келади.

Наманган ва дунё ҳақида энг ишончли хабарлар
namangan24.uz
@namanganim24
1.2K viewsedited  17:11
Ochish/sharhlash
2023-05-11 17:55:05
#SAYLOV_2023
ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА ИЛК НОМЗОД МАЪЛУМ БЎЛДИ

Бугун - 2023 йил 11 май, пайшанба куни Ўзбекистон Экологик партияси марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод этиб партия марказий кенгаши раиси Абдушукур Худойкулович Хамзаевни кўрсатиш бўйича қарор қабул қилинди.

Маълумот ўрнида, Президентликка номзод сифатида тавсия этилган Абдушукур Хамзаев 1973 йил 10 декабрда Сурхондарё вилоятининг Узун туманида зиёли оиласида туғилган.

Миллати – ўзбек. Олий маълумотли, 1995 йили Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини, 2013 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясини тамомлаган. Қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор. Оилали, уч нафар фарзанди бор.

namangan24.uz
Facebook You tube
@namanganim24
1.3K viewsedited  14:55
Ochish/sharhlash
2023-05-11 16:21:43
#MOZIYGA_NAZAR
#NAMANGAN_TARIXI

Наманганимизда шу жойни эслаганлар, бу ерга кирганлар борми?

Фикрларингизни "комментарий"да кутиб қоламиз.

Наманган ва дунё ҳақида энг ишончли хабарлар
namangan24.uz
Facebook You tube
@namanganim24
1.0K views13:21
Ochish/sharhlash
2023-05-11 14:17:50
#VO_AJAB

Ҳоким бувадан янги "шедевр":

- Оғзингни оч, сен ҳам ҳоким бўласан.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов болаларнинг оғзига туфлаб, шундай деди.

namangan24.uz
Facebook You tube
@namanganim24
1.1K viewsedited  11:17
Ochish/sharhlash
2023-05-11 11:37:15
ФАН-ТЕХНОЛОГИЯЛАР БЎЙИЧА ЕТАКЧИ ОЛИМЛАР НАМАНГАНДА ЖАМ БЎЛДИ (видео)

Давлатобод туманидаги вилоят маданият марказида Наманган муҳандислик-технология институти ташаббуси билан Ўзбекистон Фанлар академиясининг 80 йиллиги ҳамда фан ва технологиялар йўналишларини ривожлантириш масалаларига бағишланган "Фарғона водийсида фан ва технология" мавзуида илмий конференцияси ўтказилмоқда.
 
Анжуманда академиклар, олий таълим муассасалари ректорлари, профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар, тадқиқотчилар, 300 дан зиёд илм-фан намояндалари қатнашмоқда.
 
Конференцияда, олийгоҳларда илмий-инновацион йўналишларда фаол ҳамкорлик ишларини олиб бориш, хусусан, тадқиқотларни ўрганиш, фундаментал ва амалий грант лойиҳалари бўйича халқаро танловларда қатнашиш, илмий амалий анжуманлар ташкил этиш, дўстона алоқаларни янада кенгайтириш, Фарғона водийсида илм-фанни ривожлантириш, ишлаб чиқариш корхоналаридаги мавжуд муаммоларга илмий ечим топиш, илмий-инновацион йўналишларни аниқлаш мақсад қилинган.

namangan24.uz
@namanganim24
1.1K viewsedited  08:37
Ochish/sharhlash
2023-05-11 10:11:14
#SALOMATLIK
ҚАРИШДАН ҲИМОЯ ҚИЛУВЧИ ШАРБАТ

Гилос шарбати тананинг қаришига қарши туришга ёрдам беради. Гилос таркибида кўплаб антиоксидантлар мавжуд.

Маҳсулот қанчалик ёрқинроқ бўлса, унда ҳужайраларимизни йўқ қилиш ва қаришдан ҳимоя қилувчи пигментлар ва антиоксидантлар шунчалик кўп. Гилос қондаги қанд миқдорини ҳам пасайтиради.

Кекса одамларнинг уйқусизликдан азият чекиши одатий ҳол эмас ва табиий равишда уйқу гормони мелатонинни ўз ичига олган гилос шарбати бу муаммони бартараф этишга ёрдам беради. Кечқурун ичиш учун этарли.

Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси.

Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг!

namangan24.uz
Facebook You tube
@namanganim24
1.0K views07:11
Ochish/sharhlash