Get Mystery Box with random crypto!

#TAYINLOV НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КАДАСТРЛАР ПАЛАТАСИДА ЯНГИ РАҲБАР И | Namangan Zona | Tezkor xabarlar

#TAYINLOV
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КАДАСТРЛАР ПАЛАТАСИДА ЯНГИ РАҲБАР ИШ БОШЛАДИ

Музаффар Акрамжон ўғли Турсунбоев Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Музаффар Турсунбоев 1989 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини ва Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида кадастр идораларида иш олиб борган. У янги тайинловга қадар Наманган шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Бизга қўшилинг

@NAMANGAN_ZONA – Тезкор ва ишончли хабарлар макони!!!