Get Mystery Box with random crypto!

Балиқ овлашга таъқиқ қўйилди Табиий сув ҳавзаларида балиқ рес | Namangan Radar

Балиқ овлашга таъқиқ қўйилди

Табиий сув ҳавзаларида балиқ ресурсларидан тўғри фойдаланиш мақсадида республика ҳудудида 10 мартдан бошлаб балиқ овлашга таъқиқ қўйилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июлдаги «Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида»ги 627-сонли Қонунига асосан табиий сув ҳавзаларида балиқ ресурсларидан тўғри фойдаланиш мақсадида республика ҳудудида 10 мартдан бошлаб балиқ овлашга таъқиқ қўйилади.

Жумладан, 10 мартдан 31 майга қадар Амударё ва Сирдарё дарёларида, 25 апрелдан 10 июнга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув ҳавзаларида, 16 апрелдан

31 майга қадар мамлакатнинг бошқа сув ҳавзаларида балиқ овлаш таъқиқланади.

@NAMANGAN_RADAR