Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор Россияда мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқ | Namangan Radar

#Тезкор

Россияда мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланмоқда.

Новгород области ҳокимияти ишлаш учун патентга эга бўлган хорижликларга такси ва автобус ҳайдовчилари бўлиб ишлаш, шунингдек, алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилишни тақиқлади. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда.

Аввалроқ айрим соҳаларда мигрантларнинг меҳнат қилишига чеклов Челябинск, Магадан, Калининград, Тула, Новосибирск, Тюмен, Калуга областларида, шунингдек, Ханти-Мансийсий автоном округи — Югра ҳамда Ёқутистон Республикасида қабул қилинган эди. Новгород области чеклов жорий этган 10-ҳудуд бўлди.

@NAMANGAN_RADAR