Диққат эълон! Азиз наманганликлар, шаҳримиз меҳмонлари! Навр | Namangan Radar
Диққат эълон!
Азиз наманганликлар, шаҳримиз меҳмонлари!
Наврўз умумхалқ байрами 19-март куни Наманган шаҳрининг Бобур номли маданият ва истироҳат боғи ҳамда Давлатобод туманида жойлашган "Афсоналар водийси” тематик паркида кенг нишонланади.
Бу дилбар фаслда табиатнинг фусункорлиги ва уйғониши билан ўзимизни янгитдан туғилгандек ҳис қиламиз, қалбларимиз пок ниятларга тўлиб, бутун вужудимизда эзгу ниятлар жўш уради.
Гулга бурканган Наманганда барча юртдошларимизни, хорижий меҳмонларни бўлиб ўтадиган байрам сайлига таклиф этамиз!
Байрам сайлининг очилиш маросими 19-март куни Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида соат 10:00 да бўлиб ўтади.
🛣🚦Butun Namangan viloyat bo‘ylab 📡Radarlarni e'lon qilib boramiz!. Bizga radarlar borligi haqida ma‘lumot bering kanalga joylaymiz!. 🤖 @NamRadar_bot...