Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда янги йилнинг илк кунида қанча чақалоқ дунёга келд | Namangan Radar

Ўзбекистонда янги йилнинг илк кунида қанча чақалоқ дунёга келди?

Ўзбекистонда янги йилнинг илк куни, 1 январ соат 17:30 ҳолатига кўра, жами 1448 нафар чақалоқ дунёга келган.

Янги йилнинг биринчи кунида туғилган гўдакларнинг 732 нафари ўғил бола, 716 нафари эса қиз бола бўлиб, энг кўп туғилиш ҳозирча Самарқанд вилоятида — 193 нафарни ташкил этмоқда.

Энг кам туғилиш эса 39 нафар чақалоқ билан Сирдарё вилояти ҳиссасига тўғри келмоқда.

@NAMANGAN_RADAR