Get Mystery Box with random crypto!

#Албатта_ўқинг! Саид ибн Мусаййиб ҳикматлари! | NAMANGAN TIMES

#Албатта_ўқинг!

Саид ибн Мусаййиб ҳикматлари!



Дунё соддадир. Йўқчиликка сабр қилмаган кишини кўпроқ қийнайди.

Солиҳ амалларингиз ҳавога учишини истамасангиз золимлар танобини тортиб қўйишни ҳам ўрганинг. Токи золимлар заифа, етимларга озор бермасин.

Хатоси бўлмаган ҳеч қайси олим, фазилат соҳиби йўқ. Фақат фазилатли кишиларнинг хатолари кўзга ташланмайди. Аслида беайб ёлғиз Парвардигор. Яхши инсонларнинг хатосини савоб ишлари ювиб кетади.

Ҳеч бир нарсани камситманг. Зеро, Аллоҳга оид бўлган ҳамма нарса буюк ва гўзалдир.

Дўстинг қандайлигини билмоқчи бўлсанг унинг жаҳлини чиқар. Агар жаҳл отига минганида ҳам сенга инсоф қилса, у сени қалбингни синдирмайди. Аксинча, жаҳли чиққанида сени ҳам аяб ўтирмаса, у ҳолда бундай сохта дўстдан воз кеч.

Одобли, номусли бўлишга интилмаган инсон бир умр ҳамманинг нафратига дучор бўлиб яшайди.

Бир ғийбатни эшитган одам уни бошқаларга айтган экан, қалби эзгуникдан узоқлашаётганини эсдан чиқармасин.

Инсонларга илм ўргатишдан афзалроқ ибодатни билмайман.

Зоҳид бўл! Аллоҳ сенга дунёнинг асл юзини кўрсатади.

Инсоннинг энг номақбул иши – охират амали билан мол-дунё исташдир.

Тақво аҳлидан бўл. Аллоҳ қаҳридан қўрқ.

Қаҳр, ғазабдан ўзингни сақла, чунки у гуноҳга, гуноҳ эса сени дўзахга бошлайди.

Ўлимни кўп бора эслаб тургинки, Аллоҳ мусибатларни енгишингда ўзи ёрдам беради
.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
Аллоҳ учун сизга илиндим!
Каналга уланиш:
@islomiy_yulduzcha