Get Mystery Box with random crypto!

Давлатобод тумани 'Янги Ўзбекистон ёшлар зиё маскани' кутубхон | @namangan_ish_bor_kerak_eloni

Давлатобод тумани "Янги Ўзбекистон ёшлар зиё маскани" кутубхонасига Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Joachim Fritz бошчилигида делегация ташриф буюрди.  

Ташрифдан асосий кўзланган мақсад ГИЗ ва "United IT Clubs" ҳамкорлигида Давлатобод тумани "Янги Ўзбекистон ёшлар зиё маскани"да ташкил этилган лойиҳани очилиш маросимини ўтказиш хамда Германия ва "United IT Clubs" ўртасида келгусида амалга ошириладиган ишларни келишиб олиш эди.

Тадбир давомида Германия билан биргаликда ногиронларни, ёшларни ва аёлларни қўллаб қувватлаш уларга IT ни ўргатиш орқали келгусида иш топишларида кўмаклашиш бўйича амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди. 

Тадбир якунида Германия ГИЗ ташкилоти томонидан "United IT Clubs"да ўқишни тамомлаганлар ўртасида start-up танловларини ўтказиб, энг яхши лойихаларга грантлар ажратилиши айтиб ўтилди.

Tel: +998906900048

Telegram | Instagram | Youtube