Get Mystery Box with random crypto!

Нукусда икки киши номаълум моддадан заҳарланиб, вафот этди Ну | NAMANGAN24 | TEZKOR XABARLARI

Нукусда икки киши номаълум моддадан заҳарланиб, вафот этди

Нукус шаҳрида икки нафар эркак номаълум этиологияли модда таъсирида заҳарланиб, шифохонада вафот вафот этди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимининг бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш ва оқибатларини бартараф этиш тўғрисидаги 6 январдаги қарорида маълум қилинган.

Қарорда айтилишича, воқеа 2023 йилнинг 29 декабрь куни Нукус шаҳри 23-кичик туманидаги хонадонларнинг бирида содир бўлган.

Номаълум моддадан заҳарланган фуқаролар Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон филиалига ёқтизилган. Аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан уларнинг икки нафари ҳам ҳалок бўлган.

Бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш учун комиссия тузилган.

#ТАРҚАТИНГ
НАМАНГАН ХАБАРЛАРИГА АЪЗО БЎЛИНГ!

➥ https://t.me/+ew04OB6UKtVhYzIy