Get Mystery Box with random crypto!

11 ойда 5,5 мингта кибержиноят содир этилган Ўтган 11 ойда 5, | NAMANGAN24 | TEZKOR XABARLARI

11 ойда 5,5 мингта кибержиноят содир этилган

Ўтган 11 ойда 5,5 мингта кибержиноят содир этилган бўлса, шундан 70 фоизи банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ва ўғирлик жиноятлари ҳисобланади.

Бугунги кунда мамлакатимизда 50 га яқин тўлов тизими бўлиб, уларнинг ҳаммаси ҳам киберхавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги қайд этилди.

Ноябрь ойида IT воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича Президент қарори имзоланди.

Мутасадди вазирлик ва идораларга барча электрон тўлов тизимлари учун ягона киберхавфсизлик талабларини ишлаб чиқиш ва ижросини қатъий назорат қилиш топширилди.

#ТАРҚАТИНГ
НАМАНГАН ХАБАРЛАРИГА АЪЗО БЎЛИНГ!
➥ https://t.me/+ew04OB6UKtVhYzIy