Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишлаётган | NAMANGAN24 | TEZKOR XABARLARI

#Диққат

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди.

Қайд этилишича, сўнгги вақтларда Россия Федерациясида ишлаётган меҳнат мигрантлари орасида банк хизматлари билан боғлиқ турли фирибгарликларга дуч келиш ҳолатлари юз бермоқда. Хусусан, қариндошларига пул ўтказиш мақсадида мобил иловадан фойдаланиш жараёнида меҳнат мигранти ҳисоб рақамидан пул ечиб олиш ёки унинг номига юқори фоизли кредитлар расмийлаштириш каби муаммолар учрамоқда.

«Шу муносабат билан, юртдошларимиздан банк хизматларидан, хусусан, пул ўтказиш тизимларидан фойдаланишда эҳтиёткор бўлишни, шахсий маълумотларни ҳеч кимга маълум қилмасликни сўраймиз», дейилади агентлик хабарида.

#ТАРҚАТИНГ
НАМАНГАН ХАБАРЛАРИГА АЪЗО БЎЛИНГ!
https://t.me/+ew04OB6UKtVhYzIy