Get Mystery Box with random crypto!

#MUNOSABAT Наманган шаҳар ахлат бўлиб кетган ҳолати дея ижти | Namangan Yosh jurnalistlar maktabi

#MUNOSABAT

Наманган шаҳар ахлат бўлиб
кетган ҳолати дея ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан муносабат.

МУРОЖААТ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ

Телеграмма канали орқали доимий мутасаддиларни айблаймиз лек нега ўзимизга олмаймиз сал эринмасдан ахлат идишларига олиб бориб ташланса шундай ҳолатлар келиб чиқмайди. Наманган “Мусаффо иқлим"МЧЖ филиали ходимлари билан доимий ҳамкорликда Наманган шаҳри Навоий кўчаси Домбит ҳудудидаги ноқонуний чиқиндилар асосий кўчалардан олиб кетилмоқда. Бунинг натижасида жойлардаги ноқонуний ҳамда аҳолининг чиқиндилар билан боғлиқ муаммолар ўз вақтида бартараф этилмоқда. Наманган шаҳар Навоий кўчасидан иш олиб борилаётган ҳамда аҳоли ўртасида атроф-муҳит тозалигига эътибор қаратиш, чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетилади белгиланмаган жойга ташламаслик юзасидан тушунтириш ишларини олиб боришни кучайтириш ҳамда хизмат жараёнида ўз фаолиятига сидқидилдан ёндашиб, ҳар бир маҳалла кўчаларига тўлиқ кириб, чиқиндиларни ўз вақтида олиб кетилиши, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, тозалик қоидаларига қатъий риоя қилиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Наманган вилоят "Тоза ҳудуд" унитар корхонаси ва "Наманган Мусаффо иқлим" МЧЖ ходимлари ҳам “Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги” умумхалқ хайрия ҳашарида иштирок этиб, туну кун меҳнат қилишмоқда. "Тоза ҳудуд" ДУК ва "Наманган мусаффо иқлим" МЧЖ ҳозир ҳам шаҳримиз озодалигини сақлаш мақсадида чиқиндиларни олиб кетишмоқда.

Ҳурматли фуқаролар сизлардан чиқиндиларни ташиб олиб кетилгандан сўнг белгиланмаган жойларга ташламаслигингизни ва "Тоза ҳудуд" ДУК ва "Наманган мусаффо иқлим" МЧЖ ходимлари меҳнатини қадрлашингизни илтимос қилиб қоламиз.

Наманган вилояти "Тоза ҳудуд" ДУК ахборот хизмати.