Get Mystery Box with random crypto!

Бахтиёрликнинг 6 - та сири .Бахт – ҳаётга бўлган муносабатим | Moviy tuyg’ular | Мовий туйгулар

Бахтиёрликнинг 6 - та сири

.Бахт – ҳаётга бўлган муносабатимизда. Инсон унинг онги йўл қўйган даражада бахтли бўла олади. Шу сабабдан, доимо ўзимизни яхши натижага йўналтирсак, ишларимиз ҳам самарали бўлади.

.Хоҳ кичик, хоҳ катта бўлсин, ҳар қандай муаммонинг ҳам яхши томонини кўра билишни ўрганиш лозим. Бу муаммонинг ечимини топишга ёрдам беради.

.Бахтнинг асл илдизи — шукр қила билишда. Унутмангки, сизни бахтсиз қилаётган бу ташқи олам эмас, балки ичингиздаги ҳиссиётлар. Ҳиссиётларни бошқаришни ўргансангизгина бахтли бўла оласиз!

.Ҳаракат ҳиссиётларга таъсир қилади. Жисмоний машғулотлар жисмда кимёвий реакциялар содир қилади ва натижада инсон ўзини яхши ҳис эта бошлайди.

.Ҳиссиётлар қоматга ҳам таъсир қилади: дард елкаларингизни букчайтириб қўйишига йўл берманг. Сиз дардни енгишни ўрганинг, у сизни мағлуб қилмасин.

.Бахтни йиллар, ойлар, ҳафталар ва ёки кунларда эмас, ҳар сонияда топиш мумкин. Ҳар бир сонияда бахтни ҳис қилинг, шунда у йилларга татийдиган бўла олади.