Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент шаҳар футбол Ассоциациясини 4 йил ичида, Ўзбекистондаг | Nadirkhuja Yuldashev

Тошкент шаҳар футбол Ассоциациясини 4 йил ичида, Ўзбекистондаги энг зўр футбол мусобақаларини, сифатли ўтказувчи ташкилотга айлантира олдик. Буни ичга ЎФА ҳам киради, биз сифат бўйича ЎФАдан ҳам ўтдик.

Бу тизимни шакллантириш осон бўлмади, жуда қийналдик, якшанбаларни дам демасдан ишладик. 8 ойлаб маошлар олмадик, лекин мазза қилиб ишладик. Чунки биз пул эмас, бугун Мустақиллик байрамини нишонлаётган Ватан равнақи йўлида меҳнат қилдик. Оз сонли ходимларимиз эса, ўз соҳасининг мутахассислари бўлганлиги учун ҳам шундай натижага эришдик. Бизга қўнғироқ бўлиб бировни ишга олгин дейишмаган, сабаби бу ерда на катта пул, на мукофотлар бор эди. Аммо бизда барака бўлди, кўплаб ота ва оналар, буви-додаларнинг дуолари бизни ривожлантирди. Бировнинг ҳаққига ҳиёнат қилмади. Болалар футболида ҳакамлик юқори сифатга чиқди (катта футболга алоқамиз йўқ), мураббийлар селекция қила бошладилар. Клублар истеъдодлар учун ётоқ шароитини ярата бошладилар. 2 лигамизда рақобат жуда кучайди. Болалар лигасида ҳеч бир жамоа олдингиларига ўхшаб барча мусобақаларни ютавермайдиган даражада кучли клублар сонини кўпайтирдик. Буларнинг барчасига 4 йил кетди (орадаги 9 ойлик узилишни қўшиб ҳисобласа).

Лекин сўнгги ойларда бўлиб ўтган ишлардан кейин, барчасига нуқта қўйишга қарор қилдим. Аваз Максумовни олдига кириб, бўлган воқеаларга раҳбарият билан нуқта қўйиш, айбдорлар узрини сўраши кераклигини айтдим, лекин 1 ой бўлдики, ҳеч қандай реакция бўлмади! Гапиргандан фойда йўқ деган хулоса билан, Алишер Полатов билан кеча келишдик, буёғига у одамга қийин бўлмайди. Тизим ишлайди, йигитлар яхши. Мен борманми, йўқми, худо хоҳласа ҳеч нима ўзгармайди.

Кейин айрим мураббийларнинг сассиқ гаплари ҳам одамни чарчатди. Бу кетиш, аввалгиларидан анча фарқ қилади. ЎФАдаги кўпчиликка ёқмаслигими мени ҳеч ҳам хавотирга солмайди.

Футболни ичида ишлаб ривожлантирдинг нима, ташқарида муаммоларни ёритиб ривожлантирдинг нима, иккиси бир. Агар мақолалар чиқса, вазиятларга баҳо берилса, бу ишдан бўшагани учун бундай қиляпти деган, сассиқ гапларингизни қилманг, илтимос!

Ҳали вақт келади, қилган хатоларингиз учун виждонингиз қийналади, ҳали вақт келади, мени гапларим тўғри эканлигини биласизлар. Кейин у фотограф деган майда чуйда гапларингни йиғиштирларинг. Сенлардан аввал олий маълумотли бўлганман, ҳозиргидек 60 балл йиғиб эмас. Мен институтни битириб, қўлимга хобби сифатида фотоаппаратни олганимда, биринг келишилган ўйинлардан мукофот олиб юргансан, яна биринг шуни уюштиргансан. Тилимни қичитмаларинг, виждон тозалигини кўриб берадиган аппарат бўлса, айримларингники яғири чиқиб ётганини кўриш мумкин бўларди. ЎФАда инсофлилар ҳам кўп, йўқ эмас. Уларга доим омад тилаб келганман. Кейин ЎФА томонларида мен кўриниш берсам, энса "қотиришма", бу Сизларнинг шахсий уйингиз эмас, шунчаки 9:00да келиб, 18:00да кетадиган иш жойингиз, ундан бошқаси эмас. Эрматовга кириб мани ёмолайвердиларинг, ёмонлайвердиларинг. Эх...

Бу билан болалар футболидан чиқиб кетмайман. "Kelajak Yulduzlari Company"ни ривожлантиришда давом этаман.

Инсофлини инсофи бут бўлсин, инсофсизга инсоф берсин.

https://t.me/Nadirkhuja