Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон чемпион! U-16 (2006 йиллар) ўртасида Мираброр Усм | Nadirkhuja Yuldashev

Ўзбекистон чемпион!

U-16 (2006 йиллар) ўртасида Мираброр Усмонов хотира турнири.

Ҳақиқий лаззат шу бўлса керак. Сиз учун бу оддий кубок бўлиб кўринар, аммо мен учун уни қадри жуда баланд. 5 йиллик меҳнат, 2022 йилда ҳеч йўғи бир нафар тарбияланувчимиз терма жамоада бўлишини орзу қилганман. Бугун асосий таркибда 5 нафар боламиз терма жамоа либосида майдонга тушдилар.

Бу нарсага осон эришмадик. Одилни қўллаши, мураббийлар штаби ва тўғри йўлга қўйилган тизим.

Ниятлар ҳали бисёр, энди уларни ўринбосарлар лигасига, кейин асосий таркибда ўйнатиш каби қийин ишлар турибди.

@Nadirkhuja