Get Mystery Box with random crypto!

Агар 'Нефтчи'да менеджемент бўлганида Анвар Бердиевни бош мура | Nadirkhuja Yuldashev

Агар "Нефтчи"да менеджемент бўлганида Анвар Бердиевни бош мураббий этиб тайинларди. Мансур Саидов футболчилик фаолиятини тугатган ҳолда, 2022 йил учун ўринбосарлар таркибига жамоа йиғиш учун селекционер қилиб қўйиларди. Бошқа пайт Бердиевга ёрдамчи вазифасини ўтарди. Уни олдига Акмал Холматовни қўшарди. Бир неча йилдан бери 2004 йиллар билан фаолият олиб бораётган Азиз Алижоновни эса U-18 жамоасига бош мураббий қилиб тайёрларди ва 2022 йил бу ёш айнан 18га тўлган ҳолда ПФЛ мусобақасида иштирок этарди. Иқбол Акрамовни эса "Нефтчи" жамоасининг 2-лигадаги фарм клубига бош мураббий қилиб қўярди.

Шунда улар 5 йил ўтиб жамоа "Насаф"ни ҳолатига тушиб қолган тақдирда ҳам, Рўзиқул Бердиев каби ёнидан гўшт олиб, жамоанинг "питания"сини қилиб бериб турарди.

Яна, анъанавий Юрий Саркисян Кубогини ўтказиш орқали ҳар йили 17-18 ёшли истеъдод эгаларини саралаб олиш мумкин бўларди. Жамоани фахрий президенти этиб айнан Юрий Вазгеновични тайинлаган бўларди. Инсон ҳаётлигида ҳам нимадирни кўриши керак.

"Нефтчи" ДСШ ва Фарғона ФАни бирлаштирган ҳолда, уларнинг моддий техника базаси учун битта сунъий майдон қуриб берарди. "Нефтчи" ҳам бошқа клубларга ўхшаб четдан келадиган ўйинчилар учун захира аэродроми бўлиб қолиши керак эмас. Бу клубни ўз анъаналари бор ва у давом этиши керак. Бундай клублар жуда ҳам саноқли.

Бу гапларни Илҳом Мўминжоновга алоқаси йўқ. Унга таклиф бўлди ва у буни рад этмади.